Ер солиғи

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилади.Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини инобатга олган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.