Ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ходимни соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказиш тақиқланади.
Ходимни унинг ҳаётига ва соғлиғига юқори даражадаги хавф эҳтимоли олдиндан маълум бўлган ишга қабул қилаётганда ҳамда ўтказаётганда иш берувчи уни бу ҳақда огоҳлантириши шарт.
Ходим иш жараёнида ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида иш берувчини дарҳол хабардор қилиб, ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунига қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақли. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.