Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди.
2024 йил 1 мартдан бошлаб «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратишда бюрократиядан холи ва маҳалланинг ҳамжиҳатлигини акс эттирувчи қуйидаги янги тартиб жорий этилди:
- жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади;
- ҳар ойнинг 5-санасига қадар дафтарлар учун маблағларни тақсимловчи масъул ташкилотлар томонидан жамғармаларда шаклланган маблағлар дафтарларга киритилган фуқаролар сонига мутаносиб равишда тегишлилиги бўйича ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланади;
- 5-иловада келтирилган ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади;
- ва бошқалар
2024 йил 1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда «Маҳалла бюджети» тизими амалиётга жорий этилди