Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
Оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг (01.03.2022 йилдаги ПФ-81-сон) қарори қабул қилинди.
Республикада оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг муаммоларига тизимли ечим топиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.
Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек, шаҳар, шаҳарчалар, қишлоқ ва овулларнинг ҳар бир маҳалласида биттадан фаол аёл лавозими жорий этилди.
Маҳалла раисига қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар берилди