Фуқаролар йиғини раисининг ваколатлари
Фуқаролар йиғинининг раиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлади.
Фуқаролар йиғинининг раиси белгиланган тартибда ўлимни қайд этиши мумкин.
Фуқаролар йиғинининг раиси хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банклардан суммаларни олишга ишончномаларни белгиланган тартибда тасдиқлаши мумкин.