Давлат ва жамият бошқарувида коррупция омилларини кескин камайтириш

Коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2021 йилдаги ПФ-6257-сон Фармони қабул қилинди.
Кенг жамоатчиликнинг фикри ва таклифларини инобатга олиб, давлат бошқарувини коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида Агентлик томонидан «Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри» (Реестр) юритилиши таъминланди.
Реестрга коррупция жиноятларини содир этган шахслар киритилади.
2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилди.