Узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим

Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар профессионал таълим муассасалари тоифасига киради.
Коллеж — Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасигача мос келувчи таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган вазирликлар ва идоралар тизимида фаолият кўрсатадиган таълим муассасалари.
Техникум — Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасигача мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган ҳамда олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари.
Давлат профессионал таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Профессионал таълим муассасаларининг намунавий тузилмалари бўйсунувидаги вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
Профессионал таълим муассасалари ҳудудларнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва географик шароитларини, меҳнат бозорининг тегишли соҳа мутахассисларига бўлган талабини, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ҳамда олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Бошқа жойлардан келган ўқувчиларга, имкониятга қараб, профессионал таълим муассасалари учун ётоқхоналар ташкил этилади.
- Профессионал таълим муассасаларида қоидага кўра гуруҳларни тўлдириш камида 12 нафар ва энг кўпи билан 30 нафар ўқувчилар доирасида белгиланади.
Кам таъминланган оилалардан ўқувчилар коллежлар ва техникумларда таълим олишлари, белгиланган тартибда бепул амалга оширилади.