Бакалаврга қабул қилиш

Олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
- Қабул квоталаридан ташқари абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси рухсатига асосан амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилинади.
- Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилинади.
Ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул фақат тегишли ҳудудда яшаётган ва ҳудуднинг тегишли таълим тўғрисидаги дипломига эга бўлган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.
- Қабул квоталари тегишли қарор эълон қилинганда Давлат тест марказининг сайтида жойлаштирилади. Давлат тест маркази сайтига кириш учун ушбу ҳавола ўтинг.
Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.