Талабаларга стипендия тўлаш

Биринчи курс талабаларига ўқув йилининг 1-семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари (баҳолари) маълум бўлгунга қадар стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
- ОТМларда талабаларга стипендиялар тайинлаш учун ҳар бир ўқув йилида ўқув ишлари бўйича проректор раислигида стипендия комиссияси ташкил этилади.
- Стипендия комиссияси тавсия этган талабаларнинг рўйхати ОТМ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
- Стипендияларнинг белгиланган миқдорлари билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.
- 2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорлари билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.