Шахматни оммалаштириш ва ривожлантириш

Навоий вилоятида юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланган Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг ҳар йили ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирининг финал босқичини 2023 йилдан бошлаб Халқаро шахмат мактабида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ва бошқа бошқармаларга қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар кўриш топширилди:
- ҳар йили Халқаро шахмат мактабида жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари иштирокида ёш шахматчилар учун тренинг ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган мавсумий оромгоҳлар ташкил этиш;
- «Тўдакўл» брендини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш орқали Халқаро шахмат мактаби фаолиятини оммалаштириш чораларини кўрсин.
Шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари.