Нафақа нима?

Нафақа — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади.
Нафақалар хилма-хил бўлганлиги боис уларни тайинлаш турли хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистонда нафақанинг қуйидаги турлари мавжуд:
- - ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
- - парваришлаш нафақаси;
- - ногиронлик нафақаси;
- - боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
- - ёшга доир нафақа;
- - кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа;
- - ишсизлик нафақаси;
- - ишдан бўшатиш нафақаси.