«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли ариза берувчининг ижтимоий тоифаси ва ҳолатидан келиб чиқиб, «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал йиғилишига бир марталик моддий ёрдам бериш бўйича таклиф киритади.
Бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.
- Сектор раҳбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор ёлғиз оналарга қўшимча моддий ёрдам бериш чораларини кўриб боради.