Пенсияларни тўлаш тартиби

Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни яшаб турган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимлари тўлайди.
- Ишлаётган пенсионерларга пенсия иш жойида тўланади.
Ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1140" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.
- Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1106" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.