Пенсияни ҳисоблаш тартиби

Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:
- пенсиянинг таянч миқдоридан;
- иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;
- пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан.
- Ишламайдиган пенсионерларга фахрий унвонлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
- 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча тўлов қўшилади.
- Пенсия миқдорини ҳисоблашда охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.
Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада у танлаган беш йиллик давр кўрсатилади.
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1140" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.
- Судга мурожат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Норматив ҳужжатлар
- Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида
- «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида
- Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида