Ёшларга оид давлат сиёсати

Ёшлар (ёш фуқаролар) — 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар.
Ёш оила — эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳамда қонунга мувофиқ ҳар бир ёш фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланади.
Иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган ёш фуқароларни ишга жойлаштиришга ёрдам қўшимча иш ўринлари ва ихтисослаштирилган корхоналарни барпо этиш, ўқитиш бўйича махсус дастурларни ташкил этиш, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар, ташкилотларда иш жойларининг энг кам миқдори захирасини яратиш йўли билан таъминланади.
- Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
- Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш