Чет элда туриб фамилия ёки исмни ўзгартириш мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларининг аризалари консул томонидан кўриб чиқилади. Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисида ариза бериш учун шахс 16 ёшга тўлган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларининг аризалари консул томонидан кўриб чиқилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 151-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Зарур ҳолларда консул аризачининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ва ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали талаб қилиб олади.
- Йиғилган ҳужжатлар асосида консул Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг ёки ариза берувчи доимий яшаб турган давлатнинг ваколатли органларидан ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришига рухсат берилганлиги ҳақидаги хулосани олиши зарур.
- Ушбу фикр асосида консул фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида асосланган хулоса тузади ва уни йиғмажилд билан бирга ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзуви сақланаётган ФҲДЁ органига юборади.
Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.