Почта алоқаси тўғрисида

Почта алоқаси соҳасидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекцияси томонидан амалга оширилади.
- Почта алоқаси хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик хизматлари ҳамда бошқа турдаги почта хизматлари тарзида шартнома асосида кўрсатилади.
- Почта хизматлари жумласига почта жўнатмаларини жўнатиш, шу жумладан тезлаштирилган почта режимида жўнатиш киради.
- Фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар, шунингдек ушбу почта ва курьерлик жўнатмаларининг ўзи почта алоқасининг сирини ташкил этади.
- Ёзишмалар сири давлат томонидан кафолатланади.
- Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси сирига риоя этилишини кафолатлайди. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг барча ходимлари почта алоқаси сирини сақлаши шарт.
Почта алоқасининг хавфсизлиги почта алоқаси сирини ҳимоя қилишга, почта ва курьерлик жўнатмаларининг, почта алоқаси воситаларининг бут сақланишини таъминлашга қаратилган, қонунчиликда белгиланган тадбирлар мажмуидан иборатдир. Почта алоқаси хизматларини кўрсатишда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари фойдаланувчиларнинг ҳамда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўради.
• Почта алоқаси оператори ва провайдери почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган жойланмаси бўлган почта ва курьерлик жўнатмаларини ушлаб туриш ҳуқуқига эга.
• Почта алоқаси хизматлари учун тўлов почта алоқаси оператори ва (ёки) провайдери томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича шартнома асосида амалга оширилади.
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёхуд лозим даражада бажармаганлик учун фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплайди.
Эътирозларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари
Норматив ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.06.2022 йилдаги ЎРҚ-777-сон