Электрон рақамли имзо

Электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо.
Электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир.
Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун электрон рақамли имзонинг очиқ калитидан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахс электрон рақамли имзо очиқ калитининг фойдаланувчиси бўлиши мумкин.
Электрон рақамли имзони бериш тартиби