Иш юритишни тугатиш

Иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат божини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
- Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
- Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
- Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.