Аризани кўрмасдан қолдириш

Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Ажримда суд ишнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиши шарт.
Суд ФПКда назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириб, ажримда давлат божини қайтариш ва даъвони таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни бекор қилиш ҳақида кўрсатади.
ФПКда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин манфаатдор шахс судга ариза билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги қонуни
- Ўзбекистон Республикасининг "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги қонуни
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори. 95-сон. 25.10.2019 й.