Ярашилганлик сабабли жиноят ишини тугатиш
Жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилади.
Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради.