Сиёсий бошпана

Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.
- Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана берилган шахс ва унинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланади ҳамда мажбуриятларга эга бўлади.
Илтимоснома кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
