Шаҳарсозлик

Шаҳарсозлик — аҳоли пунктларини, аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуришнинг ижтимоий-иқтисодий, қурилиш-техника, архитектура-бадиий ечимлари йиғиндисини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини ҳисобга олган ҳолда таъминловчи назарияси ҳамда амалиёти.
- Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозликнинг асоси бўлиб, улар шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Аҳоли пунктлари шаҳарларга, шаҳарчаларга, қишлоқлар ва овулларга бўлинади.
- Аҳоли пунктларининг турлари
Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ва ҳудудининг қисмлари, аҳоли пунктларининг ҳудудлари ва ҳудудларининг қисмлари, аҳолини жойлаштиришнинг умумдавлат ҳамда ҳудудий тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ҳамда ландшафт мажмуалари, рекреация ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ҳамда уларнинг муҳофаза зоналари, аҳоли пунктлари чегараларидаги ва аҳоли пунктлариаро ҳудудлардаги акваториялар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) шаҳарсозлик фаолияти объектларидир.
- Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар шаҳарсозлик фаолияти субъектларидир.
Қуйидагилар шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар бўлиши мумкин