Божхона имтиёзлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари учун қонунчиликда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади.
Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун, агар уларнинг ишлаб чиқарилганлигига 4 йилдан ортиқ бўлмаса ҳамда «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келса, 2024 йил 1 январга қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин:
- белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
- тақиқланмаган ўйин автоматлари (ТИФ ТН коди 9504 30 200 1, 9504 30 200 9), видеоўйинлар учун ускуналар (ТИФ ТН коди 9504 30 100 0), ва боулинг учун автоматик ускуналар (ТИФ ТН коди 9504 90 800 9);
- белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.
3D контентни намойиш қилиш учун ижро қилиш серверлари, киноэкранлар, объективли, лампали, поляризация фильтрли рақамли проекторлар, акустика тизимлари ва экран орти карнайлари, профессионал пассив сабвуфер, интеграция қилинган медиа сервер, рақамли проекторлар учун ксенон қисқа ёйли лампалар, овозли процессор, проектор учун объектив, экранлар учун ёруғлик учланишнинг ультра ёрқин пассив 3D тизими, 3D кўзойнакларини олиб киришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6202-сон Фармони доирасида божхона божи ставкасининг ноль ставкалари татбиқ этилади.