Божхона режимлари турлари

Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш мақсадларига боғлиқ ҳолда уларнинг божхона расмийлаштируви божхона режимларининг турларига мувофиқ амалга оширилади.
- Товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чиқаради.
- Ваколатли шахс товарларнинг ва транспорт воситаларининг хусусияти, миқдори, ишлаб чиқарилган мамлакати ёки қайси мақсадга мўлжалланганлигидан қатъи назар, исталган божхона режимини танлашга ёки уни бошқа божхона режимига ўзгартиришга ҳақли.
- Танланган божхона режими божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона органига тақдим этиладиган божхона декларациясида декларант томонидан маълум қилинади.
Қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, божхона режимида турган товарлар белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.
- Агар олиб қўйилган товарлар даврий божхона тўлови тўланган ҳолда вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган бўлса, божхона режими тўхтатиб турилган давр учун даврий божхона тўлови тўланмайди.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни
- Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. 912-сон. 18.11.2019 й.