Сайловолди ташвиқотини олиб бориш

Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.
Сайловолди ташвиқоти (бундан буён матнда ташвиқот деб юритилади) номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга 1 кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.
Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.
- Ташвиқот даврида уни олиб боришнинг тақиқланмаган бошқа турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланилиши мумкин.