Маҳаллий кенгашларга сайлов

Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади.
- Депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сиёсий партия сайловга камида 70 кун қолганида тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида 5 кунлик муддатда партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади. Сайловда иштирок этувчи партиялар рўйхати аризаларнинг келиб тушиш навбати тартибига қараб матбуотда эълон қилинади.
Маҳаллий Кенгашларнинг депутатлигига номзодлар кўрсатиш сайловга 65 кун қолганида бошланади ва сайловга 45 кун қолганида тугалланади.
Аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар умумий сонининг камида 30 фоизини ташкил этиши керак.
Маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва овоз бериш якунлари эълон қилинган кундан эътиборан 5 кун ичида бу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.