Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш

Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифалардаги ер ва сув объектларига эгалик қилиш, уларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилган.
Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади.
Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўлов ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларни ёввойи ҳайвонларни ва уларнинг яшаш жойини муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан, биотехника тадбирларини ўтказишдан озод этмайди. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш уларнинг режимига мувофиқ амалга оширилади.
- Ёввойи ҳайвон турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома тартиби билан ҳаволада танишинг.