Уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиши тартиби

Мазкур тоифадаги кўп қаватли уй-жойларни олиш учун шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил қилинган ҳудудий комиссияларга мурожаат қилиш зарур.
2020 йил 1 мартдан бошлаб субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.
Ипотека кредити 20 йил муддатга, шунингдек таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.