Уй-жой (квартира)ни хусусийлаштириш

Хусусийлаштириш ишларини амалга ошириш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятларига (мулкдорга) ариза билан мурожаат қилинади.
Мурожаатни кўриб чиқиш муддати - 2 ойгача.
Турар жойларни хусусийлаштириш давлат уй-жой фондининг эгаси ёки у ваколат берган давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.
Фуқароларнинг алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва ордер олинган пайтдан бошланади.
Турар жойнинг ҳақини тўлаб ва текинга хусусийлаштирилаётган фуқароларга уй-жой эгасининг қарори асосида эгалик ҳуқуқини берувчи ягона шаклда белгиланган давлат ордери берилади.