Васийлик ва ҳомийлик

Васийлик ва ҳомийлик бўйича фаолият:
- туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан — вояга етмаганларга нисбатан;
- туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан — суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан амалга оширилади.
Васийлик — 14 ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли.
Ҳомийлик — 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли. Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин.
- Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс — ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахс.
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар — алоҳида ғамхўрликка, шунингдек ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бўлган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмаган ота-онаси бўлган ҳамда болаларнинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғдираётган ёки уларнинг таъминоти, тарбия ва таълим олишига доир талабларга жавоб бермайдиган шароитда яшаётган болалар, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаролар, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаролар.
- Васийлик ва ҳомийлик органларининг ваколатлари, уларнинг вазифалари.
- Судлар томонидан болалар тарбияси тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишда васийлик ва ҳомийлик органларининг иштироки.
- Васийлик ва ҳомийлик органларининг туғилишни қайд қилишдаги ваколатлари.
- Васийлик ва ҳомийлик органларининг болаларни фарзандликка олиш ва оилага тарбияга бериш(патронат) билан боғлиқ масалалардаги ваколатлари.
- Васийлик ва ҳомийлик органининг вояга етмаганларни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича ваколатлари.
- Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, тиббиёт бирлашмалари, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолияти.