Савол-жавоблар
✅ Оила кодексининг 25-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳга қадар тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олинган мол-мулки ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. Шу сабабли, Сиз автомашинадан улуш ололмайсиз. 2 хонали квартира эса эр-хотиннинг умумий мулки хисобланиб, ундан улуш олишга хақлисиз.
✅ Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга. Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи уларга имконият бериши мумкин. Шунингдек, бола билан кўришиб туриш вақтини белгилаш ва тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилиш мумкин.
✅ Оила кодексининг 62-моддасига асосан боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган, лекин ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс вафот этган тақдирда унинг оталик факти суд томонидан белгиланади.
✅ Боланинг ўлик туғилганлиги, тиббий муассасанинг хабарига биноан 24 соат ичида шу муассаса жойлашган ердаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
✅ ФҲДЁ органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан бола 16 ёшга тўлгунча бола манфатларини эътиборга олиб, унинг исмини ўзгартиришга, шунингдек унга берилган фамилияни ҳам отаси ёки онасининг фамилиясига караб ўзгартиришга ҳақли. 16 ёшга тўлганидан кейин ота-она розилиги олинмайди.
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг расмий сайтида электрон суд хизматлари портали йўлга қўйилган бўлиб, My.sud.uz сайтига мурожаат қилиш орқали фуқаролик, жиноят, маъмурий ҳамда иқтисодий ишлар бўйича ўз мурожаатингизни электрон шаклда йўллашингиз мумкин. Фуқаролик ишлари бўйича судларга тегишли бўлган оилавий низоларга оид 36 турдаги даъво аризаларининг намуналари мавжуд.
✅ Шуни унутмаслик лозимки, ҳар доим ҳам ажрашиш масалалари судларда кўрилмайди. Никоҳдан ажратиш суд тартибида ёки Фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этиш органларида (ФҲДЁ) амалга оширилиши мумкин.
✅ эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида низо мавжуд бўлганда;
✅ эр-хотин ўртасида умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо мавжуд бўлганда;
✅ эр-хотин ўртасида болалар тўғрисида низо мавжуд бўлганда;
✅ агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза беришдан бош тортса ёки ФҲДЁ органига ариза бериш учун шахсан келиш имкониятига эга бўлмаса ёхуд ариза бериб, никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ҳозир бўлмаган тақдирда;
✅ спиртли ичимликлар, наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши оқибатида муомала лаёқати чекланган шахслар билан никоҳдан ажратиш тўғрисида низо мавжуд бўлганда.
✅ вояга етмаган умумий болалари бўлмаган эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлган тақдирда;
✅ эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
✅ руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса (бунда ҳам эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар);
✅ содир қилган жинояти учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса (бунда ҳам эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича, улар ўртасида вояга етмаган умумий болалар борлигидан қатъи назар).