Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи 16 ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.
- Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.
- Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ички ишлар органлари хулосаси асосида амалга оширилади.
- Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза ариза берилган кундан бошлаб 2 ой мобайнида кўриб чиқилади. Узрли сабаблар (ишни расмийлаштириш учун зарур бўлган далолатнома ёзуви нусхаларининг бошқа ФҲДЁ органларидан, ички ишлар органлари хулосасининг кечикиб олиниши ва бошқалар) мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири ушбу муддатни 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
- Ушбу хизматни Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиб олиш мумкин.
Кўрсатиладиган хизмат учун тўлов ундирилади.
Фойдали ҳаволалар
- ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- ФҲДЁ органи қабулига ёзиши учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.