Ўлимни қайд этиш
Ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорига асосан ўлимни қайд этиш мазкур қарорни чиқарган суд жойлашган ердаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома берилгандан кейин 3 кундан кечикмай берилиши керак.
Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ва яқин кишилари, шунингдек тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома ва марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этадилар.
Ўлимни ФҲДЁ органларида қайд этмасдан марҳумни дафн қилиш тақиқланади.
Ўлимни қайд этиш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ёки суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори;
- марҳумнинг паспорти, ҳарбий билети, 16 ёшгача вафот этганларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, 1 ёшга тўлмаган бола вафот этганда уни онасининг паспорти.
Ўлимни қайд этишда тўлов ундирилмайди.
- ФҲДЁ органи раҳбарияти қабулига ёзилиш учун қўйидаги ҳавола орқали ўтинг.
- Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги консуллик муассасалари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.2023 йилдаги 550-сон
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи. 2547-сон. 31.12.2013 й.
- Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақида Низом