Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.
Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.
Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси - шахсни ишдан (ўқишдан) озод қилиш учун асос бўладиган ҳамда касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат.
Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.