Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш
Халқаро молия институтлари билан умумий қиймати 3 млрд АҚШ долларидан ортиқ узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ва грантларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга тузилди.
Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш доирасида грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари тасдиқланди.