Зафаробод туман ИИБ бошлиғи подполковник Ахмедов Элёр Баходировичнинг креминоген вазият юзасидан туманимиз ҳалқига МУРОЖААТИ
2026-08-05 14:55:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Ассалому Алайкум азиз Зафарободликлар, сўнги пайтда юртимизда ва ички ишлар органларида амалга оширилган ислохатларнинг биргина мақсади халқимизга яқиндан хизмат кўрсатиш ва рози қилишга қаратилди. Бу борада муҳтарам юртбошимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш оид қабул қилинган қарор ва фармонлари айни масаланинг қанчалик муҳим эканлигидан далолат беради.
Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович раҳбарлигида “Инсон қадри учун” эзгу ғояси асосида ҳудудларни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш, аҳоли яшаш шароитлари ҳамда маҳаллалар қиёфасини тубдан яхшилаш, аҳолининг муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, бир сўз билан айтганда халқни рози қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, туманимизнинг тегишли идора ва ташкилотлари ҳамда халқимиз билан биргаликда барча соҳаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди.
2026 йилнинг 7 ойи давомида туманимиз худудида жами 87 та жиноятлар содир этилди. Ушбу жиноятларнинг 9 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар, 26 таси бевосита ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар, 52 таси ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган кибержинотлар хисобланади. Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлардан 1 та оғир тан жароҳати етқазиш, 1 та ўртача оғир тан жароҳати етқазиш, 1 та ўғрилик, 1 та фирибгарлик, 1 та енгил тан жарохати етқазиш, 1 та вояга етмаганга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилиш жиноятларини ошганини кўришимиз мумкин.
Яратиб берилган имкониятларга қарамасдан айрим шахслар ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш, фуқароларни алдаш ва бошқа воситалар орқали уларнинг мол - мулкини эгаллашга уринишмоқда. Айниқса, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда фуқароларга ҳар ҳил турдаги таъсир ўтказиш орқали банк пластик карта ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини эгаллаш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Бундан ташқари, айрим фуқароларимизнинг бепарволиги оқибатида ўзларига тегишли мол–мулклар, техника воситалари, чорва моллари ёки уй атрофларини қаровсиз қолдиргани оқибатида ўғрилик жиноятлари содир этилишига имконият яратиб бераётгани ҳам айни ҳақиқат. Бунинг оқибатини туман худудида 1 та ўғрилик жиноятлари қайд этилганидан кўришимиз мумкин.
Ҳурматли юртдошлар!
Туманимизда масъул идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда янги тадбирларни амалга ошириш йўлга қўйилганини маълум қилмоқчиман. Жумладан, жиноятларнинг олдини олиш, туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган иш тартиби жорий этилиб тегишли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Азиз Зафарободликлар!
Албатта, туманимизда жиноятчилик ва коррурсиянинг олдини олишда, умуман барча соҳаларда қонунийликни таъминлашда, энг аввало, маҳалла аҳли, ёшлар ва нуроний ташкилотлар фаолларига, турли меҳнат жамоаларидаги жонкуяр ва ватанпарвар инсонларга, уларнинг амалий ёрдами ва ҳамкорлигига таянамиз.
Агарда ҳар бир фуқаро туманимизни жиноятдан, коррупциядан ҳоли, тинч ва хавфсиз ўлкага айлантиришга ўз ҳиссасини қўшса барчамиз бир тану бир жон бўлиб биргаликда курашсак кўзланган мақсадга албатта эришамиз.
Азиз юртдошлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга елкадош бўлиб, қонун устувор, адолат ҳукмрон бўлган жамиятни биргаликда барпо этайлик!
Эътиборингииз учун катта раҳмат!!!
Ахмедов Элёр Баходирович
Зафаробод тумани ИИБ бошлиғи
