ЯШИЛ МАКОН» — ОБОД ВА ЯШИЛ ҲУДУДЛАР САРИ
2026-11-17 09:00:00 / Yangiliklar
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Юқори Чирчиқ туманида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.
Хусусан, «Бирлик» маҳалласи ҳудудида кўчат экиш ва яшил майдонларни кенгайтириш ишлари ташкил этилмоқда.
Туман ҳокими Ускенбай Атемов маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, кўчат экиш жараёни, ҳудудларни ободонлаштириш ва яшил ҳудудларни янада кенгайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
🌿 Бундай эзгу ташаббуслар маҳаллалар қиёфасини янада обод этиш, экологик муҳитни яхшилаш ва келажак авлод учун соғлом яшил макон яратишга хизмат қилади.

