АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
2026-11-17 09:00:00 / Yangiliklar
Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов «Саҳоват» маҳалласида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди.
Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари, жумладан, маҳалладаги ички кўчаларни асфальтлаштириш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.
Мурожаатлар жойида тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур жараёнда аҳоли учун қулай шароит яратиш, маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш ва мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди

