ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШ ВА ЁНҒИНЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ — ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
2026-11-03 09:00:00 / Majlislar
Бугун Юқори Чирчиқ тумани прокурори У.Ғаниев ҳамда туман ҳокими ўринбосари Д.Асқаров, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи А.Кинатбековлар раҳбарлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ва ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга аҳоли ўртасида тушунтириш ва профилактика ишларини кучайтириш, хонадонларда иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тарғибот тадбирларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

