БОШ ПРОКУРОР ЎРИНБОСАРИ ТУМАНДАГИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛДИ
2026-11-03 09:00:00 / Yangiliklar
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари И.М.Адҳамов Юқори Чирчиқ туманида бўлиб, Президентимизнинг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ-193-сонли Фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш жараёнида унга туман прокурори У.Ғаниев ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Тастанбеков ҳамроҳлик қилди.
Дастлаб, туманда мавжуд ресурс ва қўшимча имкониятлардан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида ташкил этилган туман штаби фаолияти ўрганилди.
Шундан сўнг, Қорасув маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Камбағал оилалар реестри»га киритилган фуқаролар —
У.Д ва Ж.А хонадонларида бўлинди.
Учрашув давомида оилаларнинг яшаш шароити, ижтимоий аҳволи, мавжуд муаммо ва эҳтиёжлари билан яқиндан танишилди. Уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини шакллантириш ҳамда турмуш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаёт сифатини ошириш юзасидан масъулларга тегишли вазифа ва топшириқлар берилди.

