РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-10-26 00:00:00 / Rasmiy munosabat
Ижтимоий тармоқларда Янгибозор ҳудудидаги қабристонда қабрлар атрофидаги темир панжаралар шикастлангани ва бошқа нохуш ҳолатлар кузатилгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур қабристон Юқори Чирчиқ тумани Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган рус-корейс қабристони бўлиб, Юқори Чирчиқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси балансида ҳисобланади.
Айни вақтда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан қабристон ҳудудида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Фуқаролардан қабристон ҳудудини тоза ва озода сақлаш, ободонлаштириш ишларига масъулият билан ёндашиш, марҳумлар хотирасига ҳурмат кўрсатиш ҳамда қабристонда содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар ёки қоидабузарликлар ҳақида тегишли масъул ташкилотларга ўз вақтида хабар бериш сўралади.

