ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2026-10-25 00:00:00 / Ommaviy Tatbirlar
Юқори Чирчиқ туманида
25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан «Суғдиёна» тантаналар саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.Тантанали тадбирда туман ҳокими Ускенбай Атемов, Юқори Чирчиқ туманлараро Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, туман прокурори, ички ишлар бўлими ҳамда давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари, соҳа ходимлари ва фахрийлар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Ускенбай Атемов сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан самимий табриклади. У ўз нутқида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, юртда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Байрам муносабати билан ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида фидойилик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари туман ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давомида туман маданият бўлими вакиллари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрамга ўзгача шукуҳ бағишлаб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

