РАҲБАР ВА ЁШЛАР: МУЛОҚОТ, ТАШАББУС ВА ИМКОНИЯТЛАР
2026-10-20 10:00:00 / Yoshlar siyosati
Юқори Чирчиқ туманида ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
РАҲБАР ВА ЁШЛАР: МУЛОҚОТ, ТАШАББУС ВА ИМКОНИЯТЛАР
👉 Юқори Чирчиқ туманида ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
Пайшанба — Ёшлар куни доирасидаги «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви тумандаги 18-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Унда туман ҳокими Ўскенбай Атемов, туман солиқ инспекцияси раҳбари О. Ҳайтбоев, Яшнобод маҳалласи ёшлари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва муаммолар билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган суҳбатда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қийнаётган масалаларга эътибор қаратилди. Бундай учрашувлар ёшлар ва раҳбарлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг ташаббусларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.
Шундан сўнг туман ҳокими мактабда фаолият юритаётган халқаро сертификатларга эга ҳамда вазир жамғармаси устамасини олувчи ўқитувчилар билан ҳам учрашди. Суҳбат жараёнида таълим сифати ва педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, иқтидорли ўқитувчилар тажрибасини оммалаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ишлар билан танишилди. Жумладан, «Икки тил — битта касб» тамойили асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг келгусида муносиб касб эгаси бўлиб етишишига хизмат қилувчи тўгараклар фаолияти кўздан кечирилди.
Ташриф давомида ташаббусли бюджет лойиҳаси асосида мактаб ҳудудида барпо этилган мини-стадион ҳам кўриб чиқилди. Спорт майдонининг ташкил этилгани ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, жисмоний фаоллигини ошириши ва спортга бўлган қизиқишини янада кучайтиришга хизмат қилади. Мактабдаги спорт тўгараклари фаолияти билан ҳам танишилиб, ёшларнинг ҳар томонлама камол топиши учун яратилган имкониятларга эътибор қаратилди.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅ Telegram (https://t.me/yuqorichirchiq_hokimiyat) 🌐 WebSayt (https://gov.uz/yuqorichirchiq)
📸 Instagram (https://instagram.com/yuqori_chirchiq_tuman_hkm?igshid=MzMyNGUyNmU2YQ%3D%3D&utm_source=qr) ✅ Facebook (https://www.facebook.com/yuqori.chirchiq.tuman.hokimligi.axborot.xizmati?mibextid=ViGcVu)

