ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
2026-10-20 10:00:00 / Yangiliklar
Юқори Чирчиқ туманида саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
👉 Юқори Чирчиқ туманида саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганишлари туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Тастанбеков бошчилигида, ишчи гуруҳ аъзолари Б. Эшназаров ва Ж. Базарбоев иштирокида ўтказилди.
Ўрганишлар давомида мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган «TIMBER ZONE» МЧЖ ва «FURNITURE MAKER» МЧЖ, шунингдек, меҳмонхоналар учун бир марталик оёқ кийимлар ишлаб чиқарувчи «KANG RUI» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди.
Корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд технологик имкониятлар, хомашё таъминоти ҳамда молиявий кўрсаткичлар атрофлича ўрганилди.
Корхоналарнинг асосий кўрсаткичлари қуйидагича:
🔹 «TIMBER ZONE» МЧЖ ва «FURNITURE MAKER» МЧЖ — жами 65 нафар аҳоли бандлиги таъминланган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 150 миллиард сўмни ташкил этади.
🔹 «KANG RUI» МЧЖ — 30 нафар фуқаро меҳнат фаолияти билан банд. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 13,5 миллиард сўмга тенг.
Шунингдек, корхона раҳбарлари билан мулоқот давомида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан амалий таклифлар кўриб чиқилди.
Бундай ўрганишлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, саноат корхоналари фаолиятини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва туманнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅ Telegram (https://t.me/yuqorichirchiq_hokimiyat) 🌐 WebSayt (https://gov.uz/yuqorichirchiq)
📸 Instagram (https://instagram.com/yuqori_chirchiq_tuman_hkm?igshid=MzMyNGUyNmU2YQ%3D%3D&utm_source=qr) ✅ Facebook (https://www.facebook.com/yuqori.chirchiq.tuman.hokimligi.axborot.xizmati?mibextid=ViGcVu)

