Маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди
2026-10-20 10:00:00 / Yoshlar siyosati
Юқори Чирчиқ туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди
➡️ Юқори Чирчиқ туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир Яшнобод маҳалласида ташкил этилди. Унда туман ҳокими Ускенбай Атемов, туман ИИБ бошлиғи Д. Тоштемиров, туман солиқ инспекцияси раҳбари О.Ҳайтбоев, маҳалла еттилиги аъзолари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Йиғилишда маҳаллада қайд этилган жиноят ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, унинг юзага келиш сабаблари ва унга таъсир кўрсатган омиллар муҳокама қилинди. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш ва аҳоли билан манзилли ишлаш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот давомида масъулларга жиноятчиликка олиб келиши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш, профилактик ҳисобдаги ва хавф гуруҳидаги шахслар билан мунтазам иш олиб бориш, фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ўрганиш ҳамда уларнинг мурожаатларига ечим топиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, оилалардаги келишмовчиликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва қонунга ҳурмат туйғусини шакллантириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу борада маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, таълим муассасалари ва тегишли ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
Таъкидланганидек, жиноятчиликнинг олдини олиш фақат содир этилган ҳуқуқбузарликка чора кўриш билан чекланмайди. Бунинг учун ҳар бир хонадондаги ижтимоий муҳитни ўрганиш, аҳоли муаммоларига бефарқ бўлмаслик ва профилактика ишларини тизимли ташкил этиш муҳимдир.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅ Telegram (https://t.me/yuqorichirchiq_hokimiyat) 🌐 WebSayt (https://gov.uz/yuqorichirchiq)
📸 Instagram (https://instagram.com/yuqori_chirchiq_tuman_hkm?igshid=MzMyNGUyNmU2YQ%3D%3D&utm_source=qr) ✅ Facebook (https://www.facebook.com/yuqori.chirchiq.tuman.hokimligi.axborot.xizmati?mibextid=ViGcVu)

