“Nura Electric” — Юқори Чирчиқ туманида янги саноат лойиҳаси
2026-09-26 09:00:00 / Yangiliklar
Бугун Юқори Чирчиқ тумани Бирлик маҳалласи ҳудудида юқори ва паст кучланишли электр техника ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Nura Electric” компаниясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Энергетика вазири Шерзод Ходжаев, соҳанинг масъул раҳбарлари, хорижий ҳамкорлар, йирик корхона вакиллари ҳамда жамоатчилик иштирок этди.
Замонавий ишлаб чиқариш корхонаси 20 гектар майдонда барпо этилган бўлиб, лойиҳа доирасида 50 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳудудий инвестиция жалб қилинди. Корхонада 1000 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
“Nura Electric”нинг ишга туширилиши туманда саноат салоҳиятини янада ошириш, замонавий электр техника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим қадам бўлди.
Янги корхона фаолиятининг йўлга қўйилиши Юқори Чирчиқ туманида саноат ва инвестиция муҳити изчил ривожланиб бораётганининг яна бир амалий ифодасидир.

