ТАРАҚҚИЁТ МАҲАЛЛАСИДА ЗАМОНАВИЙ СПОРТ СТАДИОНИ БАРПО ЭТИЛДИ
2026-09-19 09:00:00 / Ommaviy Tatbirlar
Тараққиёт маҳалласидаги
5-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида замонавий спорт стадиони барпо этилиб, очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтказилдиУнда Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемов, маҳалла нуронийлари, фуқаролар, мактаб жамоаси, ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими барча маҳалла аҳли ва мактаб жамоасини ушбу қувончли воқеа билан табриклаб, маҳалла аҳил ва бирдам бўлса, катта натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлади.
Лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард 648 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, мактаб ҳудудида замонавий спорт стадиони, югуриш йўлаклари ва зарур спорт инфратузилмаси яратилди. Барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари якунланди.
Янги спорт мажмуаси, аввало, мактаб ўқувчилари учун катта имконият бўлиб, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва соғлом турмуш тарзига амал қилиши учун муносиб шароит яратади. Шунингдек, маҳалла ёшлари ҳам ушбу спорт иншоотидан кенг фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

