Аҳоли билан мулоқот — муаммолар ечими сари муҳим қадам
2026-09-12 09:00:00 / Yangiliklar
Юқори Чирчиқ туманида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш ва оилалар даромадларини кўпайтиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
🇺🇿 Туман ҳокими Ускенбай Атемов «Гулистон» маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли билан ишлаш самарадорлиги ҳамда ҳудуддаги долзарб масалаларни ўрганди.
Учрашувлар давомида, аввало, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кенгайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

