ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
2026-09-04 10:00:00 / Yangiliklar
Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга бўлган D016 “D012 автомобиль йўли (9 км.дан) — Бордонкўл қ. — Жумабозор қ. — Қизилтоғ ш.” автомобиль йўлининг 9–10 километр оралиғида йўл қопламасини тўлиқ асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари натижасида мазкур йўлнинг ҳаракатланиш учун қулайлиги ва хавфсизлиги янада оширилиб, аҳоли ҳамда автотранспорт воситалари учун муносиб шароит яратилади.

